Компания ҳақида

Замонавий ишлаб-чиқаришда янги технологияларни тадбиқ этиш билан ишлаб чиқариш унумдорлигини  ошириш ва маҳсулот таннархини камайтириш мумкин.  Бу корхонанинг рақаботбардошлигини кучайтиради, юқори фойда олишини ва унинг ривожланишини таъминлайди.Бу вазифаларни амалга ошириш билан «INDUSTRIAL TECHNOLOGIKAL LINES» МЧЖ лойиҳалаш  ишлаб-чиқариш корхонаси мувафақиятли шуғулланиб келмоқда. Бизнинг корхона доимо ривожланишда бўлиб мавжуд ускуналарни такомиллаштириш ва янгиларини яратиш устида мунтазам илмий изланишлар олиб боради. Қайта ишлаш ускуналари ва технологик жараёнларни модернизация қилиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Корхона тайёр ускуна ишлаб чиқариш билан биргаликда, бу ускуналарга кенг турдаги эҳтиёт қисмларни буюртмачининг буюртмаси асосида ишлаб чиқаради. Алоҳида буюртмалар асосида технологик жараёнларнинг хусусиятига қараб янги тизимлар яратиши мумкин. Корхонамиз янги технологияларни ишлаб-чиқаришга тадбиқ қилиш ва ускуналар таъмири, уларни қайта тиклаш ишлари билан ҳам шуғулланади. Биз турли саноат корхоналари билан ишлаймиз ва ҳар бир муаммо бўйича алоҳида ечимлар таклиф этамиз.